Тергов департаментида ўқув машғулоти
2020 йилнинг 14 ноябрь куни соат 11:00 да, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг “Маънавият ва маърифат” залида, Тергов департаментининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари иштирокида, “Мураккаб ва кўп эпизодли жиноят ишларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, методикаси, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиниши, амалиётда юзага келаётган муаммолар” мавзусида, Тергов департаментида тергов ҳаракатлари олиб борилиб, якунига кўра тегишли судлов органларига юборилган “Avto-60 oy” МЧЖ билан боғлиқ жиноят иши мисолида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулоти Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари подполковник О.Т.Қулбеков томонидан очиб берилганидан сўнг, бўлим бошлиғи майор А.А.Долиходжаев раҳбарлигида, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи майор М.Т.Рахматуллаев томонидан олиб борилди.
Майор М.Т.Рахматуллаев мавзуни ёритишда “Avto-60 oy” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят иши бўйичатергов ҳаракатлариниолиб боришда қўлланилган янгича усул ва услублар ҳақида тушунчалар бериб, мазкур жиноят иши кенг ҳажмда бўлганлиги сабабли кўп муддат ва меҳнат талаб қилишини инобатга олиб, мазкур усул ҳамда услублар қўлланилганлиги, амалиётга жорий этилган ушбу услуб жиноят ишини процессуал муддатларида ва сифатли тергов қилинишида алоҳида аҳамият касб этганлигини, шунингдек, мураккаб ва кўп эпизодли жиноят ишларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, методикаси, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, шахсларнинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиниши ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, келгусида шу каби жиноят ишларини тергов қилишда ҳосил қилган бой тажриба ва кўникмаларини, янгича усул ҳамда услублардан Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг фойдаланиш ижобий натижалари бериши алоҳида таъкидланиб, ўзининг маърузасини электрон доска ёрдамида мавзуга оид слайд ва бошқа қўлланмалардан фойдаланган ҳолда тўлиқ очиб берди. Ўқув машғулоти жуда қизғин ва мунозаларга бой, савол-жавоб шаклида ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти