Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мирзаобод тумани аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабул жараёнидан

2020 йилнинг 24 ноябрь куни Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан Мирзаобод туман халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул жараёнида жами 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шундан, 15 та мурожаат уй-жой масаласида, 2 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, қолган 5 таси кредит, моддий ёрдам олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, коммунал, пул олди-берди масаласида мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 9 таси жойида қаноатлантирилди ҳамда 13 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech