Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан, Мўйноқ тумани ИИБнинг иш фаолияти ўрганилди.
Жорий йилнинг 05 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.Т. Рахматуллаев томонидан Мўйноқ тумани 3-секторида пандемия ва глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда барча имкониятларни ишга солган ҳолда иш ўринларини кўпайтириш масалаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, Мўйноқ тумани фаоллари билан биргаликда, жорий йилда ҳуқуқбузарлик ва жиноят ошган маҳаллада яъни “Бўзатов” ОФЙда содир этилган ўғирлик ва безорилик жиноятлари муҳокама қилиниб, мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилиб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди ҳамда ушбу учрашувда фуқароларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти