Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"25-октябрь Ички ишлар ходимлари куни" байрами муносабати билан нафақадаги ходимларнинг ҳолидан хабар олинди

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти тергов тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини суриб келаётган Мухаммаджон Абдуфаттаев, Олимжон Долимов, Содиқжон Ахмедов, Мухаммаджон Абдусаматов, Омонулла Умаров, Ғуломжон Махмудов, Нодирбек Абдурахимов ва Ёқубжон Қосимовларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларни “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг табрикномаси ҳамда ўзларининг хизмат фаолиятлари акс этган “Тергов фахрийлари” китоблари топширилди.

Бу каби эзгу тадбирлар фахрийларнинг эл-юрт осойишталиги йўлидаги беқиёс хизматларини қадрлаш билан биргаликда ёш ходимларнинг қалбида Ички ишлар тизимига бўлган ҳурмат ва эҳтиромини янада оширишга хизмат қилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech