Фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкиллаштирилди
Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита мулоқот қилиш, фуқароларни соҳага доир қийнаётган масалаларини аниқлаш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.
Ўтказилган қабул давомида фуқароларнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатлари қабул қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат Тергов бошқармаси раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолда уларнинг қонуний ечимини таъминлаш мақсадида масъул ходимларга тегишли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.
Тергов департаменти