Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, барча шаҳар-туман тергов бўлинмалари, суд ва прокуратура ходимлари иштирокида ахборот-технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятлар юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 04 февраль куни Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, барча шаҳар-туман тергов бўлинмалари, суд ва прокуратура ходимлари иштирокида ахборот-технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятлар, уларни олдини олиш, фош этиш ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти давомида ахборот-технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятлар, уларни олдини олиш, тергов қилиш методикаси бўйича суд ва киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан маъруза қилиниб, ходимларга зарурий тавсиялар берилди.
Шунингдек, ходимларга 28.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам етказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech