5 ойлик сарҳисоби – Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси
2020 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари тергов бўлинмаларининг фаолияти бўйича 2020 йилнинг 5 ойлик якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Алимов Зафар Қодиржонович очиб бериб, бугунги кунда Ички ишлар органлари тизимида, шу жумладан, тергов хизматида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, ходимларга етарли шарт-шароитлар яратиш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ҳамда моддий-техник базани ривожлантиришга асосий эътибор қаратилаётганлигини, шу сабабли ҳар бир тергов ва суриштирув ходимлари иш юритувидаги жиноят ишларини синчковлик билан ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат, ҳалоллик ҳамда инсонпарварлик тамойилларига қатъий риоя этишлари зарурлигини, раҳбар ходимлар қўл остидаги шахсий таркиби устидан назоратни кучайтириб, устоз-шогирд анъаналарини давоб эттириб, хизмат бурчига сидқидилдан ёндошиб келаётган ходимларни рағбатлантиришга алоҳида этибор қаратиш лозимлигини, аммо хизмат ва ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан ҳам кескин чоралар кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ҳисобот йиғилишида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан эришилган ютуқлар билан бирга, тергов ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилиб, келгусида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментининг 2019 йил 10 август кунидаги 18/4434-сонли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва маданий-маърифий дам олишларини ташкиллаштириш йўналишида ишларни кучайтириб, карантин талабларига риоя қилган ҳолда тадбирларни давом эттирилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилишда тергов идоралари ходимларини ҳалол, меҳнатсевар, халқ манфаатини шахсий манфаатидан устун қўядиган ходимлар билан жамлаш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник З.Қ.Алимов, келгусида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашиши, халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг бурчи деб билиши, ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши зурурлигини таъкидлаб, барча ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффаққиятлар тилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти