Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошлиғининг сайёр қабули

Тергов департаментининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 09 июнь куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.А. Саттаров томонидан Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабул давомида жами 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул жараёнида фуқаролар Х.А. ва А.Ғ.,ларнинг аризаси юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум қилишди. Ариза муаллифларига, тўпланган ҳужжат бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиб, жиноят ишининг тергови давомида барча важлари текширилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Фуқаро П.Р.нинг аризаси кўриб чиқилиб, Зафаробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган.Ариза муаллифга, жиноят иши ва қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиши ва натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилиши тушунтирилди.

Вилоят Тергов бошқармаси бошлиғининг қабули давомида мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилди ва 2 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, важлари тергов жараёнида кўриб чиқилиши тушунтирилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.А.Саттаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech