Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жорий йилнинг 9-12 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабуллар ўтказилди

Жорий йилнинг 9-12 йиюнь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Касби, Муборак, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Ғузор туманларидаги белгиланган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари (Ш.Ходжаев, О.Жўрабоев, Х.Махсумов ва Р.Базаров) томонидан 306 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилиб, шундан 161 та мурожаат қабул қилинди.

Қабулда 52 та ички ишлар органларига иш-ўқишга кириш, 17 та суриштирув ва тергов масалаларида, 10 та мол-мулк ва бошқа буюмларни олиб қўйиш ёки қайтармаслик, 56 та фуқаролик ва паспорт-виза, 1 та йул харакати хавфсизлигини таъминлаш, 3 та жазони ижро этиш билан боглик, 10 та миннатдорчилик, 8 та ички ишлар органлари ходимларининг хатти харакатларидан норози, 2 та ИИО ларига оид бўлмаган бошқа масалалар, 2 та ички ишлар органларига оид булган масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул жараёнида муаммоларнинг 70 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 57 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди. 34 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мисол учун, Китоб тумани Бештерак МФЙда яшовчи фуқаро Рахмонов Нурбекни фуқаролар Д.Марқаев ва Э.Марқаевларни Литва давлатига ишга юбориш учун 1500 АҚШ доллари олиб, уларни алдаб ишга юбормасдан, ҳозирги кунга қадар пулларини қайтариб бермаганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида прокуратура органларига тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Қарши шаҳар Баҳор кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Адилова Зулфияни укаси яшаб турган уйини 24.400 АҚШ долларига сотиб, уйни унинг номига расмийлаштирмаганлиги ҳолати юзасидан, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун прокуратура органларига тақдимнома киритилди.
- 1 та ҳолат яъни Ахатов Олимнинг мурожаати юзасидан, Турдиев Акмал “Nexia” русумли автомашинасини сотиб, кейинчалик қайтариб олиб кетган бўлсада, автомашинани сотиб олган пулларини қайтариб бермаганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар, профилактика инспекторидан олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech