Жорий йилнинг 8,9 сентябрь кунлари Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Фарғона вилоятида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди
Ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ошириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш бўйича ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан жорий йилнинг 8,9 сентябрь кунлари Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков Фарғона вилоятида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.
Полковник Я.Абдулхаков дастлаб Қўқон шаҳридаги криминоген вазияти мураккаб бўлган, қизил ҳудуд тоифасига киритилган “Янгиобод” ва “Олтин водий” МФЙларига бориб, маҳалла бешлиги аъзоларининг фаолиятини ўрганди ва маҳаллада яшовчи фуқаролар билан учрашди.
Ўрганиш давомида маҳалла бешликлари аъзолари билан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилиниб, муаммолари тингланди ҳамда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида масъулларга топшириқлар берилди.
Сўнг, вазир ўринбосари Я.Абдулхаков Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармасида терговчилар билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ва иш фаолияти билан танишди, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ташриф доирасида полковник Я.Абдулхаков ИИВнинг Фарғона академик лицейида курсантлар билан мулоқот қилди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида вазирлик масъуллари томонидан вилоятда ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан полковник Я.Абдулхаков раислигида йиғилиш ўтказилди.
Унда жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид айрим камчиликлар муҳокама қилиниб, бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш сўнггида ушбу йўналишдаги амалий ишлар доимий таҳлил этиб борилиши ҳамда ижобий натижалар Фарғона тажрибаси сифатида оммалаштирилиши таъкидланди.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти