Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Давлат раҳбари селекторида белгиланган вазифаларнинг ижроси Тергов департаменти томонидан бирма-бир таъминланмоқда

2020 йилнинг 20 август куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконференцалоқа тизими орқали тезкор йиғилиш ўтказилди. Тезкор йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ва вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБ ҳамда Транспортда ХТББлари ҳузуридаги тергов бошқармалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда шаҳар-туман тергов бўлинмалари раҳбарлари марказий студиялардан туриб қатнашдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 30 июнь куни “Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилган масалалар, шунингдек вазирлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Ички ишлар органларига олиб келинган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан қийноқ ва бошқа зўравонлик ҳаракатлари содир этилишининг олдини олиш мақсадида, ҳар бир ички ишлар органларининг маъмурий биноларида алоҳида “сўровхона” ташкил этилганлигининг ҳолатини ўрганиш натижалари сарҳисоб қилинди. Бундан ташқари, ҳудудларда хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг билим савиясини ошириш, уларга қонунчиликка киритилаётган янги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ҳуқуқий саводхонликни янада юксалтириш, шунингдек тергов ҳаракатларини ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланишни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганидан сўнг, жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар Тергов департаменти олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech