Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан кам таъминланган оилалари ҳолидан хабар олинди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Т.М.Мустафаев томонидан Наманган шаҳрида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб, муаммолари ўрганилди. Бунда Т.Мустафаевга Наманган шахар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи А.Хўжаханов ҳамроҳлик қилди.
Ташриф жараёнида жами 3 та оиланинг аҳволи ўрганилиб, жумладан Оқолтин кўчасида яшовчи ногирон кам таьминланган С.Б., ногирон кам таьминланган Ҳ.Қ. ва кам таьминланган Ў.Э.,ларнинг хонадонларига борилди ҳамда улар билан суҳбатлашиб, қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.
Ташриф якунига кўра, С.Б. ва Ҳ.Қ.,ларнинг оилаларига бир донадан тикув машинкалари олиб бериладиган бўлди. Фуқаро Ў.Э., эса вақтинча ишсиз бўлганлиги сабабли ўзининг касби бўйича яшаш ҳудудидаги “Обод” маҳалласининг нонвойхонасига ишга жойлаштирилиб, иш билан таъминланди.
Келгусида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида шу каби ташрифлар ва сайёр қабуллар ўтказилиши давом эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти