Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка тўлиқ риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъуллари, Қорақалпоғистон Республикасининг Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов ва вазирликнинг бошқа ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан бугунги кунда ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритиб, ходимлар томонидан таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай салбий ҳолатлар юз берганда уларга нисбатан қаттиқ интизомий жазо чоралар кўрилиши ҳамда хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларни ҳар доим рағбатлантириб борилиши ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш давомида, ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда фарзандларига яратиб берилаётган шароитлардан, ички ишлар органлари раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Учрашув давомида, ички ишлар органларидаги хизмати яхши натижаларга эришиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси