Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари билан учрашувлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 21 июнь куни, Мўйноқ, Қонликўл ва Шуманой туманлари ИИБларида бўлиб ўтган тадбирларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев, ички ишлар ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан, бугунги кунда юртимизда ички ишлар органларига қаратилаётган эътибор натижасида, ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритиб, ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида айтиб ўтдилар.
Шунингдек, ходимлар томонидан таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай салбий ҳолатлар юз берганда уларга нисбатан қаттиқ интизомий жазо чоралар кўрилиши ҳамда хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларни ҳар доим рағбатлантириб борилиши ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида, Мўйноқ, Қонликўл ва Шуманой тумани ИИБларида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва яқинлари ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда фарзандларига яратиб берилаётган шароитлардан, ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Тадбир давомида, Мўйноқ, Қонликўл ва Шуманой тумани ИИБларида хизмат қилиб, хизмати давомида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, ижобий натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти