Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан ўтказиб келинаётган учрашувлар якунланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси бўйича ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш, қонунбузулиш ҳолларини содир этмаслик мақсадида ишлаб чиқилган дастурга асосан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ишлаб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш давом эттириб келинмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун яъни 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Сергели туманлари бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилди.

Учрашув давомида ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари Н.Тулабаева ва Д.Мирсодиқовлар томонидан терговчилар орасида хизмат интизоми ҳамда қонун бузиш ҳолатларини содир этилишини олдини олиш бўйича ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тушунтириш ҳамда тавсиялар берилди.

Йиғилиш давомида Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.А.Джалилов ҳам иштирокчиларга қонунбузилиш салбий ҳолатлари ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўзлаб, барчани огоҳликка чақирди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech