Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар давом эттирилмоқда
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси бўйича ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш, қонунбузулиш ҳолатларини содир этмаслик мақсадида ишлаб чиқилган режага асосан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ишлаб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш давом эттириб келинмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири бугун яъни 11 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан ўтказилди.
Учрашув давомида ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари Н.Тулабаева ва Д.Мирсодиқовлар томонидан терговчилар орасида хизмат интизоми ҳамда қонун бузиш ҳолатларини содир этилишини олдини олиш бўйича ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тушунтириш ҳамда тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.А.Джалилов ҳам иштирокчиларга қонунбузилиш салбий ҳолатлари ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўзлаб, барчани огоҳликка чақирди.
Ушбу йўналишдаги ишлар келгусида Тошкент шаҳрининг бошқа туманлари ва Республиканинг барча вилоят ИИБлари ҳузуридаги Тергов бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти