Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси ижросини таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш, қонунбузулиш ҳолларини содир этмаслик мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбариятининг дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурга асосан жорий йилнинг 09 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник З.Қ. Алимов томонидан терговчилар орасида хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатларини содир этилишини олдини олиш бўйича ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Йиғилиш давомида Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.А.Джалилов ва Вазирлик Ўз хавфсизлик бошқармасининг Тошкент шаҳри бўйича бўлими ходимлари ҳам иштирокчиларга қонунбузилиш салбий ҳолатлари ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўзлаб, барчани огоҳликка чақирдилар.

Ушбу йўналишдаги ишлар келгусида Тошкент шаҳрининг бошқа туманлари ва Республиканинг барча вилоят ИИБлари ҳузуридаги Тергов бошқармалари томонидан амалга оширилиши бўйича режалаштирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech