Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар давом этмоқда
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси ижросини таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш, қонунбузулиш ҳолатларини содир этмаслик мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбариятининг режасига кўра, бугун 10 июнь куни Тошкент шаҳар Миробод ва Яккасарой туманлари бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаларининг барча шахсий таркиби ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан терговчилар орасида хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатларини содир этилишини олдини олиш бўйича ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти кадрлар бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.А. Джалилов иштирокчиларга қонунбузилишнинг салбий ҳолатлари ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида атрофлича сўзлаб, барчани огоҳликка чақирди.
Ушбу йўналишдаги ишлар келгусида Тошкент шаҳрининг бошқа туманлари ва Республиканинг барча вилоят ИИБлари ҳузуридаги Тергов бошқармалари томонидан амалга оширилиши бўйича режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти