Хоразм вилояти Хонқа туманида сайёр қабул
Жорий йилнинг 15 июнь куни Хоразм вилояти Хонқа туманида бўлиб турган республика ишчи гуруҳи таркибида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бўлим бошлиғи майор Р.Базаров томонидан туманда ўтказилган сайёр қабул давомида жами 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабул жараёнида 5 нафар фуқаролардан Ички ишлар идораларига хизматга қайта тиклаш ва ишга кириш масаласида, 5 нафаридан суриштирув ва тергов ҳаракатлари масаласида, 6 нафари эса фуқаролик ва паспорт-виза масаласида мурожаат қилган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 6 таси жойида қаноатлантирилди, 8 таси бўйича аризалар олиниб, ижрога қаратилди ва 2 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, важлари тергов жараёнида кўриб чиқилиши тушунтирилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида ишчи гуруҳ томонидан вилоят ва республиканинг бошқа ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти