Хоразм вилоятида сайёр қабуллар якунига етди
Жорий йилнинг 15-16 июнь куни Хоразм вилояти Хонқа, Янгибозор туманлари ва Хива шаҳрида ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари Ш.Ходжаев, Х.Махсумов ва Р.Базаров (Тергов департаменти бўлим бошлиғи, майор)лар томонидан 142 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилиб, шундан 57 та мурожаат қабул қилинди.
Қабулда 19 та ички ишлар органларига иш-ўқишга кириш, 9 та суриштирув ва тергов масалаларида, 2 та мол-мулк ва бошқа буюмларни олиб қўйиш ёки қайтармаслик, 26 та фуқаролик ва паспорт-виза ҳамда
1 та ички ишлар органларига оид бошқа масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул жараёнида муаммоларнинг 28 таси жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 17 та мурожаатлар ижрога қаратилиб, кўриб чиқилиши алоҳида назоратга олинди, 12 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ҳозирда режа асосида ишчи гуруҳ томонидан республиканинг бошқа ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти