Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни"

Қирқ бешинчи йилдаги ғалабали баҳор тарихга янада чуқурроқ кириб бормоқда. Aммо шу даврда аждодларимизнинг кўрсатган қаҳрамонлиги йиллар давомида сўнмасдан авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Бу эса қаҳрамонликнинг яққол намунаси сифатида бугунги кунда бизга азму- шижоат, усраётган барча қийинчилик ва синовларни мардонавор енгишга ёрдам беради.

9-май - Хотира ва қадрлаш куни - ғурур ва қайғу кунимиз, жанг майдонларида жасорат билан курашган, фронт ортида сабр-тоқат ва қатъиятлилик, меҳрибонлик ҳамда раҳм-шафқат кўрсатган замонамизнинг хақиқий қаҳрамонларига ҳар бир фуқароларимиз томонидан чексиз миннатдорчилик билдириш кунидир.

Бугун Сизлар серқуёш ўлкамизнинг юксак даражадаги қаҳрамонларисизлар. Мана шундай осойишта ҳаётимиз учун Сизлар таҳликали жанг майдонида Она ватанимизнинг тупроғи учун довюраклик билан чарчоқ нима эканлигини билмай мардонаворча кураш олиб бориб, "Ҳамма ғалаба учун" шиори остида фронт ортида тинимсиз жасорат кўрсатиб, ўз хиссангизни қўшгансиз.

Сизлар ўша даҳшатли урушнинг барча қийинчиликларини жасорат билан қабул қилиб бардош бердингиз ва Она ватанимиз учун қаҳрамонона мустаҳкам пойдевор бўлдингиз!

Биз ушбу мислсиз жасоратнинг маънавий кучини йилдан-йилга тобора кескин ҳис қилмоқдамиз, сизнинг жасоратингиз ва қаҳрамонлигингиз қанчалик муҳимлигини англаймиз.

Аксарият ҳар бир ўзбек оиласида ғалаба қозонишга шахсан ҳисса қўшганлар бор. Кўпчилик мактабнинг ўзидан тўғридан-тўғри фронтга кетиб, у ерда абадий қолишди, олдинги чизиқда, муҳаббат, оила, туғилган фарзандларини бахтини кўра олмай жанг майдонларида шахидларча қурбон бўлишди.

Aскарлар озодлик, тинчлик ва келажак, ҳар бир фуқароларимиз учун ўз жонларини ҳам аямай фидо қилдилар. Ғалаба учун бағшида қилинган аскарларнинг жасорати ва қурбонини ҳеч қачон унутмаймиз.

Бобо ва бувилар, ота-оналар, ака-ука, опа-сингиллар, ўғил-қиз, турмуш ўртоқлар, сафдош, қариндош, дўстлар хотирасига сидқидилдан бош егамиз. Бугун биз билан бирга бўла олмаган фидоий фахрийларимиз учун хотира ила қайғурамиз.

Бизнинг муқаддас бурчимиз - ҳақиқий қаҳрамонларни ҳимоя қилиш. Жасорат кўрсатган айрим фахрийларимиз турли мамлакатларда яшаяпсиз, лекин биргаликда еришган ютуқларингизни баҳоси беқиёс.

Биз барчангизни ҳар доим ҳурмат қиламиз, ҳамма учун ягона ва абадий бўлиб қолган Ғалабани улуғлаймиз. Ҳар бир ўзбек оиласига ўша даврдаги “уриш” қайғу ва беҳисоб азоблар келтирган. Биз ҳеч нарсани унутмадик, барчамиз Ғалаба жангчиларининг қадр-қимматини мунтазам еслаб қадрлаймиз ва шарафлаймиз.

Бугунги байрам барча авлодларни бирлаштириб, қалбларни бир-бирига бирлаштиради, кўнгилларни ёруғлаштиради. Бугун биз ҳис-туйғуларимизни яширмаймиз, еслаймиз ва шарафлаймиз, сизнинг хотирангиз абадийдир.

Ўтган урушнинг сабоқлари ҳали ҳам анчлидир. Аскарларимиз томонидан кўрсатилган жасорат, жанг майдонидаги бирдамликнинг яққол намунаси, фронт ортидаги меҳрибонлик ва раҳмдиллик бугунги кунда биз учун ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда.

Одамлар ҳалок бўлган аскарларини хотирасини юксак даражада шарафлашади. Номаълум аскар, Ғалаба ёдгорликларига фахрий рамз сифатида гуллар қўйишади. Фахрийлар ўзларининг чексиз ҳурмати ва миннадорчилигини билдирадилар. Биз фахрийларни кўрган сўнгги авлодмиз, шунинг учун келгуси авлод қаҳрамонларимизни еслаши ва унутмасликларига барча кучларимизни сафарбар этишимиз даркор.

Биз ҳамжиҳатлигимиздан фахрланамиз, фарзандларимиз ва набираларимиз биз билан эканлигидан, ота-боболаримиз ва боболаримизнинг қаҳрамонлик ютуқлари ҳақидаги муқаддас хотирани уларнинг хотирасига таъсирчан етказишимиз ҳамда уларнинг жасорати, ғалабалари абадий яшашига аминмиз.

Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech