Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими
Жорий йилнинг 11 август куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Тошкент шаҳар ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси олиб борилаётган тергов ҳаракатларидан норозилик, 1 таси терговчининг ҳаракатларидан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, 1 таси бўйича хизмат текшируви тайинланди ва Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти