Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О.Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Наманган вилоятида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаётганлигидан норози ва 1 таси етказилган моддий зарар қопланмаганлигидан норозилик масаласини ташкил этади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди 1 таси бўйича эса қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилиб, Тергов департаменти раҳбарияти томонидан ижроси алоҳида назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти