Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Андижон вилояти суди ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 13 май куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилари иштирокида видеоконференция тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Жинсий эркинлик билан боғлиқ бўлган жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари, бу турдаги жиноятларни тергов қилиш тактикаси, тергов қилишда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар” мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган Андижон вилояти суди судьялари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати