Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби юзасидан ўқув машғулот ташкил этилди

Ички ишлар органларидаги маъмурий биноларда ташкил этилган сўровхоналардан фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси иив ҳузуридаги Тергов департаментининг кўрсатмаси асосида Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим тергов бўлимлари ходимлари томонидан “Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғини шахсий таркиб эътиборига етказиш юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида машғулот иштирокчиларига йўриқнома талаблари тўлиқ етказилди ҳамда амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.И.Химматов томонидан барча шаҳар-туман ИИБлардаги сўровхоналар кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликлар юзасидан амалий ёрдам берилди.    

 

Text to speech