Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Химматов томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан, жорий йилнинг 31 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси майор Ф.У.Исломов ҳамда таклиф этилган вилоят Камбағаллик ва бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси мутахассислари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Шу билан бирга машғулот давомида Тергов бошқармаси катта терговчиси капитан С.С.Исматов томонидан ходимларга Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти етказилди.

Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech