Байрам муносабати билан нафақадаги ходимларнинг ҳолидан хабар олинди
Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти тергов тизимида самарали хизмат қилган нафақадаги полковник Ли Валерий Дюнбонович, полковник Ли ВикторДюнбонович, подполковник Мамадалиев Тожибой Ахмадович ва подполковник Хатамова Мухтарам Абдуллаевналарнини яшаш хонадонига бориб, уларни "25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан табриклади.
Шунингдек, уларга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг табрикномаси ҳамда ўзларининг хизмат фаолияти акс эттирилган “Тергов фахрийлари” китоби топширилди.
Бу каби эҳтиром тадбирлари фахрийларнинг эл-юрт осойишталиги йўлидаги беқиёс хизматларини қадрлаш баробарида ёшлар қалбида бугунги тинч ва фаровон кунларимизга шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти