Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл тумани ИИБларининг соҳавий хизматлари шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

2021 йилнинг 09 март куни соат 11:00 да Беруний тумани ИИБ мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда вазирлик Эксперт-криминалистика бўлими раҳбарияти иштирокида, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткул тумани ИИБларининг юқоридаги соҳавий хизматлари шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига тўлиқ риоя қилишлари, ходимлар томонидан содир этилаётган тамагирлик ва салбий ҳолатлар айтилиб, уларнинг фикр ва таклифлари эшитилиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Йиғилиш якунида яхши кўрсаткичларга эришган бир нечта ходимларнинг ота-оналарига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Йиғилишдан сўнг, юқоридаги туман ИИБларининг тергов бўлинмалари ходимлари билан алоҳида қисқа муддатли йиғин ўтказилиб, туманларнинг 2 ойлик кўрсаткичлари, иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишлари муҳокама қилинди ҳамда Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатма талаблари бажарилиши бўйича ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, шу куни соат 17:00 да Нукус шаҳри бўйича ИИО ФМБнинг мажлислар залида хам ота-оналар билан учрашувлар давом эттирилиб, учрашувга Нукус шаҳар, Амударё, Нукус, Хужайли ва Тахиатош туманлари ИИБларинг юқоридаги соҳавий хизмат шахсий таркиби ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашиб, ИИО ходимларига яратилган шароитлар ва ходимлар томонидан содир этилаётган ҳар бир салбий ҳолатлар муҳокама қилиниб, ота-оналарнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Учрашувда яхши кўрсаткичларга эришиб келаётган бир нечта ходимларининг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech