Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

БИЛИМ – ТАЖРИБА – КЎНИКМА

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шариповнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 16 сентябрь куни Навоий вилояти прокуратурасидаги “ТЕРГОВ ПОЛИГОНИ” да прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда давлат хавфсизлик хизматининг суриштирувчи ва терговчилари иштирокида кўргазмали ўқув сменар машғулоти бўлиб ўтди.

Унда, Тергов бошқармаси бошлиғи Ш.Ш.Шарипов ўзининг тергов органларидаги кўп йиллик меҳнат иш тажрибаларида оттирган билим, тажриба ва кўникмалари асосида ёш суриштирувчи ва терговчиларга ҳодиса жойига чиқилганда қандай ҳаракат қилиш, криминалистик техникалардан фойдаланиш, ишга алоқадор ҳар қандай (бармоқ, оёқ ва бузилиш излари, трассалогик, биологик, баллистик излар ва ҳ.к) ашёвий далилларни олиш ва қадоқлаш тартибларини Россия Федерацияси томонидан жамланган “VOLKSWAGEN CRAFTER” микроавтобус базасидаги ҳаракатдаги криминалистик лаборатория иштирокида кўргазмали тарзда тушунтириб ўтди.

Лаборатория – жиноят ва ҳодиса жойларига чиқиб, криминалистик кўздан кечириш, иш учун аҳамиятли ашёвий далилларни қидириш, аниқлаш, олиш ва дастлабки тадқиқотдан ўтказиш учун мўлжалланганини криминалистик техника воситаларига тариф берган ҳолда тушунтириб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берди.

Амалий ўқув сменар машғулоти қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech