Тергов департаменти ходимлари иштирокида брифинг.
Бугун, 22 февраль куни Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси анжуманлар залида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг ташаббуси билан брифинг ўтказилмоқда.
Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган “Korean and Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳолатларга муносабат билдирилди.
Тадбирга, барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда қизиқиш билдирган бошқа фуқаролар ҳам таклиф этилган.
Брифингда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ходимлари хусусан мазкур жиноят ишини тергов қилишга бевосита алоқадор ходимлар фаол иштирок этиб, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бериб, аҳоли орасида нотўғри маълумотлар тарқалишини олдини олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.