Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухоро туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан 16.04.2021 йилда Бухоро тумани Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар мазмунан таҳлил қилинганида: 4 таси жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам бериш, 2 таси жарима майдонига жойлаштирилган автотранспорт воситаларини чиқариш, 4 та мурожаат жиноят иши бўйича қонуний енгиллик бериш, 2 та мурожаат қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бўйича яқин қариндошларига учрашув бериш, 2 та мурожаатда жиноят иши бўйича қабул қилинган якуний қарорларнинг қонунийлигини қайта кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.  

Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал қилинди, 6 та мурожаат юритувга олиниб, текшириб кўриш мақсадида ходимларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, биринчи маротаба чет элга чиқиш паспортини олаётган фуқароларга паспортлар топширилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech