Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Намунали терговчи” ва “Намунали суриштирувчи” кўрик-танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ташаббуси билан ички ишлар органларининг Тергов бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларнинг касбий, хизмат ва жанговар тайёргарлигини ошириш, уларнинг касбга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, билим савиясини, сиёсий ва ижтимоий қарашлари, шу билан бир қаторда маънавий дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида, “Намунали терговчи” ва “Намунали суриштирувчи” кўрик танлови ўтказиш белгиланган.
Шу мақсадда, Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ва ИИВ Малака ошириш институти Бухоро филиали билан ҳамкорликда ўтказилган кўрик танлов натижасига кўра, “Намунали терговчи” номинациясида 1-ўринни Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси катта лейтенант А.Хайруллаев, 2-ўринни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ тергов гуруҳи терговчиси лейтенант Т.Х.Баҳодиров ва 3-ўринни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ тергов гуруҳи терговчиси лейтенант Ш.Расуловлар эгаллади.
«Намунали суриштирувчи» номинациясида 1-ўринга Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ тергов гуруҳи катта суриштирувчиси лейтенант Л.К.Тошпўлотов, 2-ўринга Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта суриштирувчиси лейтенант Б.Б.Тошев ва 3-ўринга Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси С.И.Жўраевлар муносиб деб топилдилар.
Кўрик танлов ғолиблари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар ва уларга вилоят ички ишлар бошқармасининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти