Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов ҳузурида хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан видеоконференсалоқа тарзида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Дастлаб, бошқарма бошлиғи ўринбосари ўтган давр мобайнида тергов ходимлари учун яратиб берилган шароитлар, амалга оширилган ижобий ишлар ва йўл-қўйилган хато-камчиликлар юзасидан маълумот бериб, тергов ходимларини хизмат фаолиятлари давомида коррупцион ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслиглари, жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари бўйича процессуал ҳаракатларни кодекс талаблари асосида олиб боришларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнггида, терговчи ва суриштирувчиларнинг иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ҳамда жиноят ишларини белгиланган муддатда қонуний ҳал этишлари бўйича аниқ топшириқлар берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech