Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан вилоят ички ишлар органларининг шахсий таркиби эътиборига Олий суди пленумининг айрим қарорларини мазмун-моҳияти етказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кўрсатмасига асосан Бухоро вилояти ИИБ тергов бўлинмалари ходимлари, вилоят ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган шахсий таркиб эътиборига Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли, “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 17-сонли, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли ва “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида” 19-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти етказишди.

Шу билан бир қаторда, мазкур ўқув машғулоти давомида ходимларга жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқишда амалдаги қонунчилик нормаларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш, тинтув тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳамда процесс иштирокчиларини конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш борасида мисоллар келтирган ҳолда тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech