Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари иштирокида навбатдаги видеоселектор тарзида ўқув-машғулоти бўлиб ўтди
Ходимларининг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил қилинган ўқув-семинарда "Интернет тармоғи орқали содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш методикаси ҳамда бу борада юзага келаётган муаммолар ва хизматлараро ҳамкорлик" ва “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция ва уни ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти” мавзулари бўйича масъуллар томонидан маърузалар қилиниб, унинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ ташкил этилган ўқув-машғулотида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти