Бухоро вилояти Тергов бошқармасининг ходимлари учун янги ўқув қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 май куни Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тергов бўлинмалари ходимлари иштирокида Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати фахрийси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура факультети доценти А. Шарофутдиновнинг “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини расмийлаштириш тартиби” номли ўқув қўлланмасининг тақдимотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда А. Шарофутдиновнинг шахсан ўзи иштирок этиб, қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг яратилиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилиш давомида А.Шарофутдинов ўзининг бой амалий тажрибасидан мисоллар келтириб ходимларга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтди.
Тадбир қатнашчилари қўлланмадаги маълумотлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, у барча терговчи ва суриштирувчилар учун фойдали дастуруламал бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти