Бўзатов туманида сайёр қабул бўлиб ўтди
2021 йил 15 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўзатов туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Бўзатов тумани Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи Н.А.Нагметов, Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи подполковник Р.С.Турганбаев ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирокида Бўзатов тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг турли масалалари юзасидан мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарнинг қопланишида ҳамда туман ҳокимиятидан моддий ёрдам олишда амалий ёрдам бериш” каби масалалари кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев тумандаги фуқаролардан келиб тушган кўп мурожаат ҳамда жиноят қайд этилган “Бўзатов” ПФЙ,га бориб, маҳалла раиси ва фаоллари билан учрашиб, у ерда жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилди ва келгусида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш ташкил қилиш, “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ларига ҳисобга олинган фуқароларни хатловдан ўтказиб бориш, меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатиб бориш лозимлиги ҳақида тушунтирилди ва тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, маъмурий ҳудуд профилактика инспектори фаолияти билан танишиб, тегишли масъулларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти