Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухородаги канализация тизимида ишлаётган 3 нафар фуқаро вафот этди, яна бир эса шифохонада

2020 йил 24 июль куни тахминан соат 11:00 ларда “Бухоро махсус сув кўрилиш” МЧЖ ходимлари Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини шаҳарнинг асосий канализация тизимига улаш ишларини олиб бораётган вақтида, ишчилар 47 ёшли А.К. ва 45 ёшли С.б., қувурларни монтаж қилиш жараёнида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланишлари оқибатида соғлигининг ёмонлашганлиги сабабли ҳушидан кетганлиги учун уларнинг шериги 27 ёшли З.Ш., уларга ёрдам бериш мақсадида канализация қувурига тушган вақтида у ҳам канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб ҳушидан кетганлигини кўриб, уларнинг яна бир шериги 41 ёшли С.А., ёрдам бериш мақсадида ушбу қувурга тушиб заҳарланишдан ҳушидан кетган. Атрофда тўпланган аҳоли томонидан фақатгина С.А.,гина қутқариб қолинган бўлиб, унинг шериклари 47 ёшли А.К., 45 ёшли С.б. ва 27 ёшли З.Ш.,лар эса ҳодиса жойида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб вафот этган.

Ҳозирда фуқаро С.А., шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига тергов гуруҳи чиқиб, воқеа жойини кўздан кечириб, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech