Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар жалб этилади ва уларга ҳақ тўланади

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Тергов бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар тергов бўлинмаларига Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон қарорига илова қилинган Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низоми бўйича семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармасида тергов бошқармаси, туман ва шаҳар тергов бўлинмалари ходимлари иштирок этдилар. Ўқув семинарида Низомга мувофиқ, жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши хусусида ҳуқуқий тушунча берилди.

Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech