Қарши аҳолиси учун сайёр қабул
2021 йил 09 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н. Атаназаров раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник А.О. Эргашов иштирокида Қарши шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 17 нафар фуқаролар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 таси Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н. Атаназаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти