Наманганнинг Уйчисида фуқароларнинг тергов билан боғлиқ муаммомалари ўрганилди
2020 йилнинг 12 ноябрь куни Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Уйчи туман Маданият марказида, Уйчи тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида жами 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шундан, 3 нафари жиноят ишлари юзасидан қонуний енгиллик қўллашда амалий ёрдам бериш, 1 нафари яшаш уйида содир этилган ўғирлик вақтида йўқолган биометрик паспорт ҳамда дипломни топиб бериш, 1 нафари маҳалладошига нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда қолган 3 нафари фуқаро Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тергов ва суриштирув ҳаракатлари юзасидан оғзаки миннатдорлик билдирган бўлса, уларнинг 6 таси жойида қаноатлантирилди ҳамда 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти