Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззахда бир кунда 2 та ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

2020 йил 24 июль куни соат 16:00 да 21 ёшли С.Б.нинг бошқарувидаги "ЗИЛ-ММ-34502 СПГ" русумли транспорт воситасида Қўрғонтепа кўчаси бўйлаб Сайхон маҳалласи томонидан Жиззах шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, танишлари 18 ёшли А.С. ва Б.В., лар 200 метрдан кейин тушиб қолиш шарти билан автомашинанинг кабинасига чиқиш учун мўлжалланган махсус зинасида юк машинасининг ташқи томонида тик турган ҳолда кетаётганларида вақтида фуқаро 18 ёшли А.С., транспорт воситасини тўхташини кутмасдан сакраганида, йўлнинг асфальт қопламаси устига боши билан йиқилиши оқибатида, олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

*****

2020 йил 24 июль куни соат 17:00 да 33 ёшли О.Ж., бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Ғаллаорол тумани томондан Маржонбулоқ шаҳарчасига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида Лалмикор МФЙ ҳудудида 4R-43A йўлининг 10 км.да йўлни кесиб ўтаётган пиёда 5 ёшли Т.Э.,(аёл)ни автомашинанинг олд чап қисми билан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда, Т.Э., олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига олиб борилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Т.Э., шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech