Жиззах вилоятида ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил этилди
Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва малакасини ошириш, касбий тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.
Унда “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда муаммо ва ечимлар” мавзуси атрофлича таҳлил қилиниб, амалиётда учраётган долзарб масалалар, уларни бартараф этиш механизмлари ва замонавий ёндашувлар хусусида мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 ва ПҚ-111-сонли қарорлари мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатларда белгиланган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси талаблари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар ходимлар эътиборига етказилди.
Машғулот жараёнида назарий билимлар амалиёт билан уйғун ҳолда муҳокама қилинди. Бу тергов жараёнларини қонунийлик, холислик ва самарадорлик тамойиллари асосида олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.