Меҳнати муносиб тақдирланди
25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати ҳамда вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, карантин объектларида жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, саралаш ва тақсимлаш марказларида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бўлим бошлиғи майор Исматов Иномжон Неъматиллаевичга муддатидан олдин подполковник унвони берилди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти келгусида раҳбарга иш фаолиятида улкан зафарлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти