Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёшлар "Заковат" ўйинида беллашди

Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшларни маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида Тергов бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинларида барча шаҳар-туманларнинг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлардан иборат жамоалар ўртасида қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилмоқда.      

Чироқчи туманининг “Зиё” жамоаси, Шаҳрисабз туманининг “Юстиция” жамоаси, Яккабоғ туманининг “Бургутлар” жамоаси, Шаҳрисабз шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” жамоаси, Китоб туманининг “Ишонч” жамоаси ва бошқалар Тергов бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, беллашувнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech