Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник М.А.Саттаров раҳбарлигида фуқаролар учун қабул ўтказилди
Мазкур қабулга Фарғона вилоятининг барча ҳудудларидан суриштирув ва дастлабки терговга оид муаммо ва шикоятлари мавжуд бўлган фуқаролар таклиф этилди.
Қабул давомида жами 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 5 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан олиб борилаётган суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари Тергов бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, ҳар ҳафтанинг сешанба куни мазкур турдаги мурожаатлар бўйича қабуллар ўтказиш белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти