
Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ўқув-семинар ташкил қилинди
Ташкил этилган машғулотлар вилоят ИИБ Тергов бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилди.
Унда Республика Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг "Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилишда процессуал қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан" қўшма кўрсатмаси ҳамда Олий суд Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги қарори ва юқоридаги ҳужжатлар асосида ходимлар олдига қўйиладиган вазифалар шахсий таркибга етказилди.
Видеоселектор тарзида ўтган ўқув семинарида Жиноят қидирув бошқармаси, Тергов бошқармаси, Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБдан юқоридаги соҳаларнинг барча ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти