Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғона вилояти ИИБ да Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари учун навбатдаги ўқув- семинар ташкил этилди

Видеоселектор тарзидаги ўтказилган семинарда Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси, судялар, вилоят прокуратураси ходимлари ҳамда барча шаҳар ва туманлардан судя ва прокурорлар, тергов бўлинмалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник М.А. Саттаров олиб борди.

Семинар давомида суриштирувчи ва терговчилар томонидан амалиётда жиноят ҳуқуқи нормаларини қўллашда ҳамда жиноятларни тергов қилиш мобайнида юзага келаётган тизимли муаммолар ҳамда судлар томонидан чиқарилаётган хусусий ажримларда кўрсатилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Машғулот терговчи ва суриштирувчиларнинг билим ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилди. Амалиётда учраётган муаммоларга ечим топилди.

Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech