Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғона вилояти ИИБ тергов бошқармасининг 2024 йил якунларига бағишланган сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Унда Тергов бошқармаси раҳбарияти, масъул ходимлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг тергов бўлинмалари шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Элёрбек Ғаниев 2024 йилда  тергов хизмати томонидан амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокамалар ўтказди.

Маълумки, тергов соҳаси ички ишлар органларининг энг масъулиятли бўғини саналади.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда тергов фаолиятини янада  такомиллаштириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сарҳисоб йиғилишида ана шу жиҳатлар ҳақида алоҳида тўхталиб, тергов ва суриштирув ходимларининг масъулиятини янада ошириш, хизмат интизомини яхшилаш, тергов сифатини ўзгартириш ва суд органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида зарур топшириқлар берилди.

Ҳудудий тергов бўлинмалари фаолияти таҳлил қилиниб, бўлинма раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш сўнггида соҳада наъмуна кўрсатган бир гуруҳ ходимлар раҳбарият томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек, 2025 йилда амалга оширилиши зарур бўлган энг устувор вазифалар белгиланиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech