Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари ўтказилмоқда

Ички ишлар вазирининг ҳамда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Фурқат туманида оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларига старт берилди.

Заковат интеллектуал ўйинида туманнинг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар баҳс олиб бордилар.

Беллашув якунида ғолиб жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech